Россияда тайёр реферат ва курс ишлари олинадиган сайт блоклаб қўйилди

Россияда тайёр реферат ва курс ишлари олинадиган сайт блоклаб қўйилди

Россиянинг алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳасини назорат қилиш федерал хизмати “қароқчи” контент билан жиддий курашишни мақсад қилган кўринади. Яқинда федерал хизмат ўқувчи ва талабалар турли фанлар бўйича тайёр ёзма ишларни кўчириб оладиган refoteka.ru сайтини блоклаб қўйди. Hi-tech.mail.ru нашрининг маъулм қилишича, Ставрополь туман суди сайтни муаллифлик ҳуқуқлари тартибини бузганлиги учун блоклаш борасида қарор чиқарган.

Сайтдаги кўплаб тайёр реферат ва курс ишлари учинчи тараф муаллифларига тегишли бўлган. Сайтнинг фаолияти юзасидан 2015 йилнинг июль ойида расмий шикоят берилган. Орадан бир йил ўтиб мазкур иш бўйича қарор ижро этилиб, refoteka.ru сайти алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳасини назорат қилиш федерал хизмати томонидан блоклаб қўйилди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!