Motorola Connect Coin билан буюмларни йўқотмайсиз

Motorola Connect Coin билан буюмларни йўқотмайсиз

Ўтган йили Lenovo’га қарашли Motorola мобил департаменти аксессуарлар бўлимини Binatone Global компаниясига сотиб юборган эди. Шундан бери Binatone Global Moto Hint+ номли ақлли наушник ва VerveLife маркасидаги симсиз гарнитураларни сотувга чиқарди. Жорий ҳафтада мазкур фирма Motorola Connect Coin номи остида смарт-брелокни намойиш этди. Гаджет 2014 йилда тайёрланган KeyLink моделининг давомчиси сифатида яратилган.

4PDA сайтининг ёзишича, Connect Coin брелокини калит, смартфон, автомобиль ва бошқа буюмларга тақиш мумкин. Гаджетга созланган GPS-трекер ёрдамида йўқотилган нарсаларни тезда топишингиз мумкин. Connect Coin телефонга Bluetooth 4.0 LE орқали уланади ва масофадан камера ҳамда мусиқани бошқариш имкониятини беради.

Шунингдек, аксессуар ёрдамида смартфонга аввалдан ўрнатилган контактларга SOS хабарларни юбориш мумкин. Брелокни смартфонга ўрнатиладиган махсус илова орқали созласа бўлади.

Motorola Connect Coin ноябрь ойида Осиё мамлакатларида сотувга чиқади, нархи ҳозирча номаълум.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!