МСК ишонч телефонини ишга туширди

МСК ишонч телефонини ишга туширди

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида кечаю кундуз ишлаб турадиган «ишонч телефони»: 0 371 239-35-62 йўлга қўйилди. МСК матбуот хизматининг хабар қилишича, у Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида ташкил этилди.

Узлуксиз ишловчи тармоқ жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар юзасидан қонунда белгиланган чораларни кўришни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Шу билан бирга, у округ, участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқа ўрнатишни таъминлашга мўлжалланган.

Телефон қўнғироғидан ташқари, факс: (0371) 239−42−43 ва электрон почта: [email protected] орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!