Xiaomi сув ўтказмас рюкзак тайёрламоқда

Xiaomi сув ўтказмас рюкзак тайёрламоқда

Хитойнинг Xiaomi компанияси айни пайтда сувга чидамли рюкзак устида ишламоқда. Мослама аввалроқ Xiaomi учун курткалар тайёрлаган 90 Points фирмаси томонидан ишлаб чиқарилади.

Рюкзак фақат кулранг версияда чиқарилади. Габаритлари – 395 х 290 х 160 мм, вазни – 771 грамм. 100% полиэстрдан ишланади, ичига ҳам полиамид материали билан ишлов берилади. Рюкзакнинг ташқи томони сув қайтариш хусусиятига эга, остки қисми эса умуман сув ўтказмаслиги маълум қилинган. Рюкзак ёмғир ва жалали об-ҳавога мўлжалланган.

Мосламага бемалол 14 дюймли ноутбукни жойлаштириш мумкин. Қулфи магнит билан ҳимояланиб, қўшимча хавфсизлик ҳосил қилади.

Рюкзак 26 доллар нархида 13 декабрдан бошлаб Хитойда сотувга чиқади.