HD экранли арзон Xiaomi Redmi 4A расман тақдим қилинди

HD экранли арзон Xiaomi Redmi 4A расман тақдим қилинди

Хитойнинг Xiaomi компанияси кеча Redmi 4 ва Redmi 4 Pro смартфонлари билан бир қаторда арзон Redmi 4A моделини ҳам расман намойиш этди.

Моделнинг нархи 74 АҚШ долларини ташкил этади.

Xiaomi Redmi 4A 5 дюймли HD аниқлигидаги IPS экран, 13 МПли (f/2.2) асосий ва 5 Мпли олд камера, тўрт ядроли Snapdragon 425 процессори ва 2 ГБ тезкор  хотира билан жиҳозланган. Доимий хотирасининг сиғими 16 ГБ, бироқ уни microSD ёрдамида 128 ГБгача кенгайтириш мумкин. Батареянинг сиғими – 3120 мА/соат. Гарчи қурилмага бармоқ изи сканери ўрнатилмаган бўлса-да, бироқ у ИК-порт ва 4G модуль билан таъминланган.

gsmarena_003

Моделнинг арзон нархи унинг энг муҳим хусусияти ҳисобланади. Xiaomi Redmi 4A икки хил рангда (тилларанг ва пушти) 11 ноябрдан бошлаб Хитойда сотувга чиқади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!