WhatsApp’нинг iOS версиясида GIF-анимациялар пайдо бўлди

WhatsApp’нинг iOS версиясида GIF-анимациялар пайдо бўлди

WhatsApp мессенжери гарчи ўз вақтида миллионлаб фойдаланувчилар орасида машҳурликка эришган бўлса-да, кейинчалик имконияти жиҳатидан ундан бир мунча кучли мессенжерлар ҳам яратилди. Шунинг учун мессенжер эндиликда янада янги инновация ва функцияларга муҳтож. Мазкур камчиликни бартараф этиш мақсадида куни кеча WhatsApp’нинг iOS версиясига GIF-анимацияларни қўллаб-қувватлаш функцияси татбиқ этилди.

Роликни GIF-анимациясига айлантириш учун унинг давомийлиги 6 сониядан ортмаслиги керак. Анимацияли Live Photo юбориш учун “Прикрепить” тугмасига босиш керак, шундан кейин “Выбрать как GIF” менюсини танлаш зарур бўлади.

GIF-анимациясидан фойдаланиш учун илованинг WhatsApp 2.16.15 версиясини юклаб олиш лозим. Ҳозирча WhatsApp вакиллари мазкур функциянинг пайдо бўлгани ҳақида бирор маълумот бермаган. Бунга сабаб унинг Android версияга ҳали қўлланмагани бўлса керак.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!