HTC Bolt – сувдан ҳимояланган янги смартфон

HTC Bolt – сувдан ҳимояланган янги смартфон

Тайваннинг HTC компанияси бугун АҚШда янги, сувдан ҳимояланган HTC Bolt смартфонини тақдим этди. Аввал сайтимизда ёзганимиздек, модель ташқи томондан HTC 10 моделидан унчалик катта фарқ қилмайди. HTC Bolt сувдан IP67 стандарти бўйича ҳимояланган, бироқ ундан 3,5 миллиметрли аудиослот олиб ташланган.

Смартфон металл корпус билан ўралган, бармоқ изи сканери Home тугмасига жойланган. Унга 5,5 дюймли Quad HD форматидаги Corning Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган дисплей ўрнатилган. Асосий камера сенсорининг аниқлиги – 16 МП, оптик стабилизация ва 4К форматида видео ёзиш имкониятига эга, олд камера аниқлиги – 8 МП.

488100

Ferra нашрининг маълум қилишича, қурилма  Qualcomm Snapdargon 810 процессорида ишлайди, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Аккумуляторининг сиғими – 3200 мА/соат. Модель 4G LTE, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 4,1, GPS ва ГЛОНАСС, NFC модуллари, шунингдек, USB Type-C порти билан жиҳозланган.

Гаджет ҳозирча АҚШнинг Sprint мобил оператори тарафидан 600 доллар нархида сотилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!