Хакерлар Wi-Fi сигнали орқали PIN-кодни аниқлаш усулини топишди

Хакерлар Wi-Fi сигнали орқали PIN-кодни аниқлаш усулини топишди

Одатда, телефонни блоклаш учун PIN-код ёки бармоқ изи сканеридан фойдаланамиз. Бироқ сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, бундай усуллар ҳам телефонни ташқи хавфдан яхши ҳимоя қилолмаслиги мумкин экан.

Яқинда Phandroid нашрида берилган хабарга кўра, хакерлар Wi-Fi сигнали орқали смартфондаги  PIN-кодни аниқлаш усули топишди. Хакерлар бунинг учун қалбаки Wi-Fi нуқтасини яратишади ва узатилган сигнал ёрдамида фойдаланувчи ишлатадиган PIN-кодни билиб олишади. Бунинг оқибатини англаш эса у қадар мураккаб эмас.

5P3RrC3JNz2Fy2mtGC7ny0fX2AL1p

Жараён WindTalker дастури ёрдамида амалга оширилади: у бошқа хакерлик дастурларидан фарқли ўлароқ, фойдаланувчи босадиган тугмаларнинг товушини ҳам аниқлаш имкониятига эга. Буларнинг барчаси Wi-Fi тармоғи орқали бажарилади.

Албатта, бундан хавотирга тушиш керак эмас. WindTalker дастури самарали ишлаши учун бир қатор муайян созлама ва шароитлар талаб этилади. Шундай бўлса-да, бу маълумот смарт қурилма фойдаланувчилари учун аҳамиятли. Айниқса, жамоат жойларидаги бепул Wi-Fi тармоқларга уланганда ҳушёр бўлиш керак.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!