Samsung телевизорлар учун голографик технологияни патентлади

Samsung телевизорлар учун голографик технологияни патентлади

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси голографик технологиялар билан кучайтирилган телевизорларнинг навбатдаги сериясини патентлади. 3D технологияларга эга бўлган Samsung телевизорларига жаҳон бозорида кучли талаб кузатилмади. Ўтмишдошларидан фарқли тарзда янги голографик телевизорларга 3D контентни намойиш қилиш учун қўшимча аксессуарларга зарурат бўлмайди.

Kun.uz нашрининг ёзишича,  мажмуа лазер нур манбаи, бошқарув блоки, фазовий нур модулятори, шунингдек фойдаланувчини кузатиш блокини ўз ичига олади. Модулларнинг сўнггиси голографик тасвирни оптималлаштириш мақсадида кўзларнинг жойлашувини аниқлашга мўлжалланган.

samsung-holographic-tv

Патент буюртмаси жорий йилнинг январида берилган, бироқ ҳужжат эндигина чоп этилган. Таклиф қилинган тизимнинг амалга ошиш муддатлари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!