Ўзбекистонлик 19 ёшли йигит Dota 2 компьютер ўйинидан ҳозирга қадар 100 минг АҚШ долларига яқин пул ишлади

Изоҳ

«Championat.asia» нашри дунёда киберспорт соҳасига кўпроқ эътибор берилиб, унга катта маблағ сарфланаётганини қайд этган, деб Daryo.uz ёзмоқда. Бу борада ўзбекистонлик киберспортчилар ҳам қараб тургани йўқ.

Хусусан, Dota 2 ўйинининг дунё рейтингида ўзбекистонлик Акбар Тўраев 9-ўринни эгаллаб турибди. 19 ёшли бу йигит жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган Natus Vincere аъзоси ҳисобланади. Тошкентда туғилган Акбар Тўраев фаолиятини Cleave Gaming клубида бошлаган. Жамоанинг шубҳали натижаларига қарамай, Empire’дан таклиф олган. 2014 йил Power Rangers билан, орадан бир йил ўтиб Natus Vincere билан шартнома имзолаган.

Акбар Тўраев турли кўринишдаги турнирлардаги иштирокидан ҳозирга қадар 95 минг 756 доллар ишлаб топган. У керак вақтда ўз жамоасига сардорлик ҳам қилади.

Terabayt.uz хабарларини Телеграмда кузатиб боринг: @terabaytuz

Саид Мамуров

Муаллиф

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Муҳокамага қўшилинг

[sam_pro id="0_1" codes="true"]