HTC 10 тез орада Android 7.0 Nougat версиясига янгиланади

HTC 10 тез орада Android 7.0 Nougat версиясига янгиланади

 LlabTooFeR ники остидаги дастурчи Твиттер блогида  HTC 10 флагмани учун тайёрланган Android 7.0 Nougat дастурининг сўнгги версияларига тегишли скриншоиларни эълон қилди.

Манбанинг қайд этишича, мазкур моделл чиқарилган Android 7.0 Nougat версияси анчагина барқарор, шунинг учун HTC 10 фойдаланувчилари тез орада смартфонни сўнгги дастурга янгилашлари мумкин бўлади. Аввалроқ тармоқда берилган хабарларда HTC 10 учун Android 7.0 декабрь ойида чиқарилиши маълум қилинган эди.

488965 488966

Тайванлик ишлаб чиқарувчи бундан олдин 2016 йилнинг сўнгги чорагида HTC 10, HTC One M9 ва One A9 моделларини Android 7.0 Nougat версиясига янгилаши борасида хабар берган эди.