Facebook юзларни таниш технологиясини яратаётган стартапни сотиб олади

Изоҳ йўқ

Facebook компанияси юзларни таниш ва юз ифодаларини таҳлил қилиш технологиясини ишлаб чиқаётган FacioMetrics стартапини сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда IXBT сайти.

Юзни аниқлаш ва таниш технологиялари тўлдирилган ва виртуал реаллик иловаларида қўлланилиши мумкин. Шунингдек, ундан анимация яратиш ва аудитория реакциясини ўрганиш жараёнларида фойдаланиш мумкин. Бу каби технологиялар қўшимча қизиқарли имкониятларни тақдим этган ҳолда одам ва робот машина ўртасидаги интерфаол мулоқотни янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилади.

FacioMetrics компаниясига Карнеги-Меллон университетида ишлаган бир гуруҳ тадқиқотчилар томонидан асос солинган. Ҳозирча келишувнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE