Google Play Movies сервисига 4К форматидаги фильмлар қўшилди

Google Play Movies сервисига 4К форматидаги фильмлар қўшилди

Google компанияси ортиқча эълон ва шов-шувларсиз ўзининг Play Movies сервисига 4К форматида фильмлар қўшишни бошлади. Reddit сайтида ёзилишича, ҳозирча мазкур форматдаги фильмларни барча фойдаланувчилар кўра олмайдилар, бироқ қидирув гиганти йил охиригача мазкур камчиликни бартараф этишга ваъда берган.

4К форматидаги киноларни Play Movies сервисида баъзи мамлакатларда харид қилиш мумкин. Бунинг устига 4К форматидаги фильмларнинг миқдори ҳам кўп эмас. Афтидан, ҳали Google ушбу функцияни синовдан ўтказишни якунига етказмаган.

43423

Скриншотларнинг бирида кўриниб турганидек, 4К форматидаги контентнинг нархи Full HD аниқлигидаги видеодан икки баравар қимматроқ нархда таклиф этилмоқда.

Сервис иловасини бу ердан юклаб олиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!