Саймон МакКвойд “Mortal Combat” фильмининг янги талқинини суратга олади

Изоҳ

Variety нашрининг маълум қилишича, “Mortal Combat” фильмининг версияси Саймон МакКвойд (Simon McQuoid) томонидан суратга олиниши мумкин экан. Ушбу режиссёр оммага Samsung, Netflix, Logitech, Range Rover, Beats by Dre учун реклама роликларини яратиши билан яхши танилган. Ҳозирда New Line Cinema у билан айнан мана шу масалада музокара олиб бормоқда. Джеймс Ван (James Van), Майкл Клир (Michael Clear), Тодд Гарнер (Todd Garner) и Джереми Стейн (Jeremy Stein) фильмга продюсерлик қилишади. Лоуренс Казанофф (Lawrence Kasanoff) эса ижрочи продюсер вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йилда чиқарилган “Mortal Combat” фильмининг биринчи талқини режиссёр Пол Андерсон (Pail W.S. Anderson) томонидан яратилган эди. Картина ўйин мухлислари ва кинотанқидчилар тарафидан илиқ кутиб олинган. Гарчи фильмнинг умумий бюджети 18 млн долларни ташкил қилган бўлса-да, у халқаро прокатда 122 млн доллар маблағ йиғишга муваффақ бўлган.

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг