Fujitsu Stylistic R727 – Intel Kaby Lake процессорида ишлайдиган планшет

Изоҳ

Fujitsu Forum 2016 конференциясида Япониянинг Fujitsu компанияси янги компьюьерлар қаторида Stylistic R727 номли планшетни ҳам намойиш қилди, дея хабар бермоқда IXBT Notebook Italia сайтига таяниб.

Планшетнинг корпуси алюминий ва магний қоришмасидан ишланган, оғирлиги – 830 грамм. Fujitsu Stylistic R727 сўнгги авлоддаги Intel Kaby Lake мобил процессорида ишлайди. Жумладан, унга Intel Core i3-7100U (2,4 ГГц), Core i5-7200U (2,5-3,1 ГГц) ва Core i7-7500U (2,7-3,5 ГГц) процессорларини ўрнатиш мумкин. Оператив хотирасининг сиғими 4-16 ГБни ташкил қилади. М.2 тўплагичнинг ҳажми эса 128-512 ГБ доирасида.

Қурилмага 12,5 дюймли Full HD аниқлигидаги PLS экран, 5 ва 2 МПли камера, USB 3.0 порт ва Mini DisplayPort видео-слоти ўрнатилган. Wi-Fi 802.11ac, Bluetooth 4.1, NFC ва баъзи версияларда LTE модуллари кўзда тутилган.

Планшет 2017 йилда сотувга чиқади, нархи ҳозирга номаълум.

Terabayt.uz хабарларини Телеграмда кузатиб боринг: @terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Муҳокамага қўшилинг