23 ноябрь – World of Warcraft ўйини яратилган сана

23 ноябрь – World of  Warcraft ўйини яратилган сана

2004 йилнинг 23 ноябрь куни Blizzard фирмаси йирик масштабли, кўп фойдаланувчиларга мўлжалланган World of  Warcraft номли тармоқли ўйинни чиқаради ва айнан ушбу санада ўйиннинг АҚШдаги сотувлари бошлаб юборилади.

Ўйин воқеалари одамлар, эльф, гном ва бошқа мавжудотлар иштирокидаги тўқима дунёда бўлиб ўтади. Ушбу жанр тез орада геймерлар орасида оммалашиб, кўпчиликнинг эътиборини қозонади. Ҳатто ҳолат шу даражага етадики, Швециянинг The Youth Care Foundation ташкилоти ўйинни хавфли машғулотлар қаторига киритади. Ўсмир йигитнинг тўхтовсиз 20 соат мазкур ўйинни ўйнаб, натижада шифохонага тушиши ташкилотнинг шундай хулоса қилишга ундаган эди.

Ferra нашрининг ёзишича, Blizzard компаниясининг 2009 йилда берган хабарига кўра, онлайн ўйин жами 75 мингта процессорда ишлайдиган ва 1,3 петабайт хотирага эга серверлар ёрдамида қўллаб-қувватланган, бунинг учун жами 4600 та ходим жалб этилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!