SeaLife сув остида тасвир олишга мўлжалланган ихчам камерани тақдим этди

SeaLife сув остида тасвир олишга мўлжалланган ихчам камерани тақдим этди

SeaLife компанияси сув остида 60 метр чуқурликкача видео ва тасвирлар олиш имкониятига эга бўлган DC2000 камерасини намойиш қилди.

Sealife сайтида ёзилишича, камерага Sony томонидан ишлаб чиқарилган сенсор ўрнатилган. CMOS сенсорнинг формати 1 дюймни ташкил этади, аниқлиги 20 МП. Унга ёзилган файлларни сақлаш учун 128 ГБгача бўлган microSD-карта ўрнатиш мумкин, доимий хотирасининг сиғими – 80 МБ. Диафрагма F/1,8 ва F/11 орасида созланади.

SeaLife-DC2000-digital-underwater-camera-1

Якка кадрлардан ташқари оралиқ съёмка ва 8 к/с тезлигидаги серияли съёмка имкониятлари мавжуд. Видео режимида 1080p аниқлигида 60 к/с кадр частотаси билан суратга олса бўлади. Тайёр кадрлар RAW ва JPEG форматларида сақланади. Сув остида суратга олиш учун 4 та ва қуруқликдаги фаолият учун 25 та сюжетли дастурдан фойданиш мумкин.

Шунингдек, қурилмада чақноқ, уч дюймли дисплей, Wi-Fi ва Bluetooth интерфейслари кўзда тутилган.

SeaLife DC2000 камерасининг нархи 700 доллар, сотувлари 1 декабрдан бошланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!