ICT Glossary – AKT бўйича электрон изоҳли луғат

ICT Glossary – AKT бўйича электрон изоҳли луғат

Хабарингиз бор, сайтимизда баъзида ўзбек дастурчилари томонидан яратилган фойдали иловалар ҳақида маълумот бериб турамиз. Бу гал ахборот ва коммуникация соҳасидаги билимларингизни оширишда ёрдам берадиган ICT Glossary иловаси ҳақида сўз юритамиз.

Луғат БМТнинг Тараққиёт Дастурига тегишли лойиҳа доирасида “Activemedia Solutions” томонидан ишлаб чиқилган. Луғат Ўзбекистонда Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини янада оммалаштиришга хизмат қилишга мўлжалланган.

Иловадаги атамаларни кирилл ва лотин алифболарида ўқиш ва қидириш мумкин. Луғат автоматик равишда қидирилган сўз/иборага яқин ва алоқадор атамалар рўйхатини тақдим қилади. Луғатда бир вақтнинг ўзида, дейлик, ўзбекча атаманинг русча ва инглизча таржималарини ўқиш мумкин. Луғатда барча атамаларга батафсил изоҳ берилади.

Керакли атамага қарашли бўлимда юлдузча белгисига босиб уни танланган атамалар рўйхатига қўшиш мумкин.

Луғат иловасини турли мулоқот воситалари орқали дўстларингиз билан улашиш имконияти ҳам кўзда тутилган. Илованинг Android версиясини бу ердан юклаб олишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!