Янги Macbook Pro фойдаланувчилари графика носозлигидан нолишмоқда

Янги Macbook Pro фойдаланувчилари графика носозлигидан нолишмоқда

Шу йилнинг октябрь ойида тақдим этилган янги Macbook Pro ўзида мужассам этган янги технологиялар сабабли мутахассисларнинг эътирофи ва танқидига сабаб бўлди.

MacBook Pro ноутбукининг глобал сотувлари шу ойда бошланди. Бироқ баъзи фойдаланувчилар ҳалидан ушбу ноутбукларнинг экранидаги носозликдан шикоят қилишмоқда.

Ferra сайтининг ёзишича, графика билан боғлиқ носозлик ноутбук юқори режимда ишлаганда кузатилмоқда. Жумладан, экранда тасодифий қизил ёки қора тўртбурчаклар чиқиши, фон режимида барча иловаларнинг тасвир сифати бузилиши ҳақида хабар берилган.  Ҳозирча ушбу график носозликларнинг кўлами номаълум. Лекин улар графика типидан қатъий назар барча ноутбукларда пайдо бўлаётган экан.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!