Apple iPhone ёрдамида олинган “жонли фото”лар фойдаланувчи рухсатисиз геомаълумотларни сақлайди

Apple iPhone ёрдамида олинган “жонли фото”лар фойдаланувчи рухсатисиз геомаълумотларни сақлайди

Apple смартфонлари шахсий маълумотларга доир навбатдаги янгиликнинг қаҳрамонларига айланишди. Бу гал мазкур смартфонлар камералари орқали “жонли фото”ни олишга мўлжалланган Live Photos функциясида жуда долзарб камчилик аниқланган.

IXBT нашрининг ёзишича, мазкур муаммо ҳақида iPhone 7 моделидан фойдаланадиган хитойлик аёл илк бора хабар берган. Аёл ўз қизи билан болалар боғчаси атрофида суратга тушиб, уни Weibo тармоғига юклайди, орадан бироз муддат ўтгач, номаълум эркак унга қўнғироқ қилиб боғчанинг аниқ манзилини айтади. Эркакнинг ҳеч қандай ғаразли нияти бўлмаган, у шунчаки аёлни “жонли фото”ларда геожойлашув маълумотлари мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган. Аёл смартфонда геомаълумотлар билан алоқадор ҳеч қандай фукнцияларни ёқмаганини қайд қилган.

Apple вакили ушбу ҳолатни изоҳлар экан, жойлашувни аниқлаш функцияси фойдаланувчиларга ўзлари ҳақида янада кўпроқ маълумотни сақлаш имкониятини беришини ва уни ўчириш смартфоннинг бошқа функцияларига таъсир қилишини таъкидлаб ўтган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!