Японияда электр ва иссиқ сув чиқарадиган гибрид қуёш батареяларининг синовлари бошланди

Японияда электр ва иссиқ сув чиқарадиган гибрид қуёш батареяларининг синовлари бошланди

Япониянинг NEDO (New Energy and Industrial Technology Development Organization) ташкилоти ва Nisshinbo Mechatronics компанияси ҳамкорликда “термоэлектрик гибрид қуёш панеллари”ни ишлаб чиқаётганларини ҳақида хабар беришди.

Nikkei нашрининг қайд этишича, гибрид панель электр ва иссиқ сув ишлаб чиқаради, қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш коэффициенти эса мутаносиб равишда 15,5% ва 62,5%ни ташкил қилади.

Синов режимида айни пайтда 160 та панель ишламоқда. Ҳар битта панелнинг электр қуввати 160 Вт. Панель монокристалл кремнийдан тайёрланган 36 та ячейкадан таркиб топган. Сувни иситиш учун 40 метр узунликдаги полиэтилен қувурдан фойдаланилади.

Панелларни синовдан ўтказиш 2017 йилнинг февраль ойигача давом этади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!