Минг йиллаб зарядланмаcдан ишлайдиган батарея ихтиро қилинди

Минг йиллаб зарядланмаcдан ишлайдиган батарея ихтиро қилинди

Бристоль университетининг мутахассислари унчалик кучли бўлмаган қурилмаларни қувват билан бир неча минг йил давомида таъминлайдиган ядровий батарея прототипини яратишди. Энг қизиғи, бундай батареялар ўзидан радиация ва зарарли моддаларни чиқармайди, деб ёзмоқда hi-tech.mail.ru.

Ядроли аккумуляторнинг ички қисмига сунъий бриллиант ўрнатилган бўлиб, у радиоактив майдонга эга бинода ўртача қувватдаги электр токини ишлаб чиқаради. Олимлар бунинг учун никель ва углероддан моддаларидан фойдаланишган. Углерод-14 тоифасидаги батарея эса 5730 йилгача хизмат қилиши мумкин экан. Батареяларнинг таркиби ҳаракатланадиган қисмлардан холи, уларни профилактика қилишнинг ҳожати йўқ.

Бундай батареяларни одам танасига ўрнатиладиган кардиостимуляторга ўхшаш қурилмаларга, пилотсиз ва космик кемаларга, умуман олганда, ўртача қувватдаги энергия зарур бўладиган барча аппаратларга ўрнатиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!