YouTube сервисида 4К транслация функцияси пайдо бўлди

YouTube сервисида 4К транслация функцияси пайдо бўлди

Google компанияси YouTube видеохостингида 4К аниқлигида тўғридан-тўғри транслация ўтказиш функциясини ишга туширди. Бу ҳақда YouTube блогида маълумот берилган. Энг қизиғи, транслацияларни 360 градусдаги панорамали видеолар ва оддий роликлар учун ўтказиш мумкин.

YouTube хизматида 4К аниқлигидаги видеолар илк маротаба 2010 йилда пайдо бўлган. Бундай форматдаги видеоларда пиксель сиғими юқори (3840 х 2160), видеоларнинг сифати аъло даражада, файлнинг ҳажми эса бир неча бараварга оғир бўлади. 4К транслация функциясидан 1 декабрь санасидан бошлаб фойдаланиш мумкин.

Эртага бошланадиган Game Awards мукофотини тақдим этишга бағишланган маросим YouTube сервисида ўтказиладиган илк 4К  транслация бўлиши айтилмоқда.