Ҳаммаси Meizu ҳақида: плеердан смартфонгача

Ҳаммаси Meizu ҳақида: плеердан смартфонгача

Шубҳасиз, бугунги кунда Хитой смартфон ишлаб чиқариш суръатлари бўйича жуда яхши натижаларни қайд қилмоқда. Мамлакатда юзлаб ақлли телефон тайёрлайдиган компаниялар мавжуд. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам сифат борасида жаҳон бозорида йирик брендлар билан рақобат қила олмайди. Шундай бўлса-да, Хитойда бутун дунё смартфон фойдаланувчиларининг эътиборию эътирофини қозонаётган компаниялар ҳам кам эмас. Ана шундай фирмалар қаторига ҳеч иккиланишсиз Meizu компаниясини қўшиш мумкин.

Meizu компаниясига 2003 йилда Хитойнинг Чжухай шаҳрида Джек Вонг исмли шахс томонидан асос солинган. Айни вақтда Meizu Хитойдаги энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчилар ўнлигига киради.

4e913ad46231abcb88f18c3067e9e6e0

Meizu сўзининг маъноси хусусида турли версиялар мавжуд. Энг кенг тарқалган вариантда компания номи Хитой тилидан таржима қилинганда “сеҳрли авлод” деган маънони билдиради.

Энг қизиғи шундаки, компания асосчиси Джек Вонг (асл исми Хуан Чжан) ҳеч қандай олий маълумотга эга эмас. У ёшлигидан ошпазликни ўрганиб келган. Meizu‘га асос солишдан олдин у аудио маҳсулотлар билан шуғулланадиган Сингапурнинг Soken компаниясида тажриба орттирган. У янги технологик гаджетларни харид қилиш ва улар ҳақида тассуротларини Джек Вонг тахаллуси остида интернетда улашишни яхши кўрган. Ушбу тахаллус кейинчалик унинг иккинчи исмига айланиб кетади.

Ҳаммаси мусиқадан бошланди

Гарчи ҳозирда смартфонлар Meizu компаниясининг флагман маҳсулотига айланган бўлса-да, фирма ўз фаолиятини бошқа гаджетларни ишлаб чиқаришда бошлаган. Жумладан, 2003 йилда тайёрланган Meizu MX MP3 плеери компаниянинг илк маҳсулоти ҳисобланади. Қурилма Хитой бозорида яхши сотилади, бироқ у Жанубий Корея бренди Cowon томонидан яратилган iAudio CW300 моделининг нусхаси эди, холос. Аммо компания тез орада бундай йўналишдан воз кечиб, фақат оригинал ва янги гаджетлар яратиш стратегиясини танлайди.

Ушбу стратегия натижаси ўлароқ 2006 йилда  MEIZU MiniPlayer номли MP4 плеер ишлаб чиқарилади. Мазкур плеер чиройли дизайн ва нисбатан қулай интерфейс билан ажралиб турарди. Шунингдек, компания унинг дастурини мунтазам янгилаш орқали турли камчиликларни бартараф этиб келарди. Айнан мана шу инновацион гаджет туфайли Meizu номи аста-секин оммалашишни бошлайди.

Meizu бир муддат ўтгач, бутун эътиборини шиддат билан ўсиб бораётган смартфон саноатига қаратади.

Смартфон бизнеси сари

2007 йилнинг апрель ойида Meizu ўзининг илк смартфони ҳисобланган М8 моделини тақдим қилади. Смартфон арзон нарх, катта экран ва бир қадар кучли техник параметрлар билан харидорларнинг эътиборини жалб этади. Мазкур модель 3,4 дюймли экран, 256 МБ тезкор хотира билан жиҳозланиб, ОС Mymobile (Microsoft Windows CE 6.0 базасида) дастурида ишлар эди.

e55844d64f841149fc1d7e47135a0e7d

Смартфон ташқи томондан жуда ҳам iPhone‘га ўхшаб кетарди. Ҳатто Стив Жобс компанияни интеллектуал мулкни ўғирлашда айблаган эди. Охир-оқибатда эса Apple M8 моделининг сотувларини тўхтатишга муваффақ бўлади.  2010 йилнинг октябрь ойида эса Meizu ушбу моделнинг ишлаб чиқаришни бекор қилади. Бироқ бу пайтга келиб бренд миллионлаб мижозларнинг эътиборини жалб қилишга улгурган эди.

Омад кулиб боққанда

Meizu‘нинг навбатдаги модели 2010 йил ноябрь ойида тақдим этилиши кутилади. Бироқ баъзи сабабларга кўра тақдимот яна икки ойга чўзилади. Компания ўзининг янги смартфонига Хитой бозорига чиқарилган iPhone 4 билан рақобат қилиш учун Retina аналогидаги Sharp AVS экранларини ўрнатади.

Шундай қилиб, Meizu М9 модели 2011 йилнинг январ ойида Хитойда сотувга чиқарилади. Бу гал компаниянинг меҳнати ва инновациялари ўз самарасини беришни бошлайди: Meizu дўконларининг олдида юзлаб одамлар смартфонни харид қилиш учун навбатга турадилар.

502ae3bdfd1e0f1c3b36c241373bb10f

Meizu М9 моделининг нархи 350 доллар атрофида бўлган. Қурилма компанияга қарашли Android базасида тайёрланган Flyme дастурида ишларди, унга 1 ГГцли Samsung Hummingbird процессори ва 3,54 дюймли экран ўрнатилган эди.

Смартфон энг оммабоп нашрларнинг эътирофини қозонади. Айнан мана шу модель туфайли бутун дунё Meizu номи билан танишади. Meizu раҳбарияти қайд қилганидек, кучли техник параметрлар ортидан қувиш эмас, балки истеъмолчиларнинг талабларига мос смартфон яратиш компаниянинг бирламчи мақсади ҳисобланади.

МХ авлоди

2012 йилда компаниянинг кейинги модели бўлган МХ2 смартфони ҳам истеъмолчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Смартфон илғор функциялар тўплами ва бежирим дизайнга эга эди. Ушбу сериянинг пайдо бўлиши билан Meizu‘нинг даромади ҳам бир неча бараварга ошади.

Шу билан бир қаторда, хусусий блоглар орқали тақдим этилиши кутилаётган моделларни тарғиб қилиш компания қурилмаларига бўлган қизиқишни кучайтириб юборади.

2013 йилда эса МХ3 модели дунёга келади. Аввалги моделларга қараганда бу смартфон янада кучли техник кўрсаткичлар ва катта экран билан фарқланарди (5,1 дюйм). Meizu МХ3 флагманига Samsung GALAXY S4 қувватидаги процессор ўрнатилади.

Хитойлик шоввоз анъаналарига содиқ қолган ҳолда 2014 йилда МХ сериясидаги навбатдаги флагманни намойиш этади. Meizu МХ4 смартфон бозоридаги энг кучли қурилмалардан бири деб эътироф этилади. У 5,36 дюймли экран, 8 ядроли процессори ва 20 МПли камера билан жиҳозланади. Унда қўлланганмалюмин корпус эса смартфоннинг оғирлигини анча камайтиради. 2014 йилда Meizu 4,4 млн дона смартфон сотишга муваффақ бўлади ва Европа бозорига кириб боради.

06d31f35b589687332e27b2b2ea1d22a

2015 йилда Хитойдаги энг катта онлайн ритейлер Alibaba Group Meizu компаниясига 550 млн доллар сармоя киритади. Ўша йили Meizu 20 млн дона смартфонни сотувга чиқаради ва 2014 йилга нисбатан 350 фоизлик ўсишни қайд этади. 2015 йилнинг июн ойида компания Meizu MX5, илк power-bank ва VR-шлемни тақдим қилади.

Жорий йилнинг июлида эса Meizu MX6 флагмани оммага таништирилди. У 5,5 дюймли экран, ўн ядроли процессор ва ¾ ГБ оператив хотира билан қувватланган.

73abcee60f6fb082c78e6ee728a05ebf

2017 йилда Meizu смартфонлар савдосини янада ошириш мақсадида. Meizu бошқа смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларга солиштирганда ҳали жуда ёш бренд. Бироқ у арзон бўлишига қарамай, илғор ва замонавий техник параметрларга эга смартфонлар билан кўп одамларнинг меҳрини қозонишга эришди.

scsg.ru материаллари асосида тайёрланди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!