3 декабрь – биринчи SMS юборилган сана

3 декабрь – биринчи SMS юборилган сана

1992 йилнинг 3 декабрь куни Буюк Британияда жаҳондаги илк SMS-хабар юборилади. Биринчи SMS компьютердан телефонга жўнатилган эди. SMS хизмати (Short Message Service – қисқа хабарлар хизмати) тез орада шиддат билан оммалашишни бошлайди. Ўтган асрнинг 90-йилларида юбориладиган SMS хабарларнинг миқдори кўп бўлмаган. Бироқ мобил телефон саноатининг ривожланиши натижасида 2011 йилга келиб жаҳон бўйлаб жўнатилган SMS хабарларнинг сони 10 триллионга етади.

GSM стандартида битта хабарнинг ҳажми 140 байтдан ошмаслиги керак, 7-битли кодировкада битта хабарда лотин алифбосидаги белгиларнинг сони 160 тагача бўлиши мумкин. 8-битли кодировкада эса (мураккаброқ алифбога эга тилларда) битта хабарда 140 тагача белги киритиш имконияти мавжуд.

Айнан SMS технологиясининг яратилиши смайликлар ёрдамида суҳбатлашиш тизимига катта ҳисса қўшади. LOL (laughing out loud), IMHO (in my humble opinion), OMG (oh my God), ва BFF (best friends forever) каби SMS орқали пайдо бўлган иборалар машҳур Оксфорд луғатига ҳам киритилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!