АОС фирмаси смартфонни симсиз зарядлайдиган мониторни тайёрлади

АОС фирмаси смартфонни симсиз зарядлайдиган мониторни тайёрлади

АОС фирмаси Qi стандартидаги симсиз зарядланадиган технология билан жиҳозланган 27 дюймли мониторни намойиш қилди. Зарядлаш панели монитор подставкасига ўрнатилган бўлиб, смартфонни қувватлаш учун уни мазкур панел устига қўйиш кифоя.

IXBT нашрида ёзилишича, AOC P2779VC мониторининг дисплейи Full HD аниқлигидаги PLS матрицасида ишланган. Экран 8-битли ранг намойишини қўллаб-қувватлайди. Ёрқинлик даражаси 300 кд/м2 бўлиб, кулранг жило ўртасидаги қайта ёниш вақти 5 мс.

Иккита HDMI 1.3 слоти, битта VGA ва наушник слоти кўзда тутилган. Қувват сарфи 23,5 Ваттдан юқори эмас. Қурилма хира қора рангли корпусга эга. Мониторнинг нархи 250 доллар атрофида.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!