Apple хариталарни яхшилаш учун дронлардан фойдаланади

Apple хариталарни яхшилаш учун дронлардан фойдаланади

Apple компанияси 2012 йилда ўзига тегишли картографик сервисни тақдим қилганида кўплаб фойдаланувчилар унинг сифатсизлигидан шикоят қилишган. Ҳатто бир муддат Apple хариталари турли ҳазилларнинг асосий мавзусига айланган эди. Шундан бери орадан 4 йил ўтди ва мазкур хариталарнинг сифати ҳам бир қадар кучайтирилди. Эндиликда эса Apple картографик маълумотларни пилотсиз учувчи қурилмалар орқали тўплаш учун махсус бўлимга ҳам асос солди, деб ёзмоқда Engadget сайти.

Шу билан бирга бошқа манбаларда келган хабарларга кўра, Apple автомобилларга мўлжалланган навигация хизмати ҳамда бино ичида ҳаракатланишга ёрдам берадиган тизимни ҳам такомиллаштириш мақсадида. “Олма” ўтган йили бино ичида навигация ечилмарини ишлаб чиқишга ихтисослашган Indoor.io стартапини харид қилган эди. Бундан ташқари, Indoor Survey номли илова ҳам яратилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!