Google’нинг собиқ раҳбари компанияга ишга олишда бериладиган саволга жавоб беролмади

Google’нинг собиқ раҳбари компанияга ишга олишда бериладиган саволга жавоб беролмади

Alphabet холдинги директорлар кенгаши раиси, Google’нинг собиқ раҳбари Эрик Шмидт, аввалроқ ушбу компания ходимларни ишга олишда сўраган анъанавий саволлардан бирига жавоб қайтара олмади. Топ-менежер номзодларга бундай саволларни бериш мақбул эмас, деб фикр билдирган.

Quartz cайтининг ёзишича, Шмидт ноябрь ойининг аввалида Summit at Sea номли конференцияда маъруза қилади. Конференция пайтида ундан ўз вақтида Google’га ишга олишда бериладиган саволга жавоб бериш сўралади. Бироқ компаниянинг собиқ раҳбари саволни яна қайта бериш, аниқлик киритишни сўраш билан вақтни чўзишга ҳаракат қилади.

Савол эса қуйидагича эди: Сиз қароқчилар кемасининг капитанисиз, тасаввур қилинг, сиз бир сандиқ олтин топиб олдингиз. Жамоангиз хазинани бўлишга шайланмоқда. Агар сизнинг таклифингизни қароқчиларнинг ярмидан ками қўллаб-қувватласа, ўлишингиз аниқ. Хўш, тирик қолиш ва хазинанинг маълум қисмига эга бўлиш учун уни қай тарзда тақсимлаган бўлардингиз?

Ҳозир Google компаниясида янги ходимларни ишга қабул қилишда бундай мантиқий саволлар сўралмайди. Сабаби улар номзоднинг лаёқатини тўлиқ баҳолашга ёрдам бермайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!