Samsung Galaxy S8 ҳақида қўшимча тафсилотлар маълум қилинди

Samsung Galaxy S8 ҳақида қўшимча тафсилотлар маълум қилинди

Аввалроқ интернет тармоғида Samsung Galaxy S8 виртуал реаллик қурилмалари билан ишлаш мақсадида 4К (Ultra HD) аниқлигидаги дисплей билан жиҳозланиши ҳақида турли хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ куни кеча Samsung билан алоқадор янгиликларни ёритадиган Sammobile нашрида юқоридаги миш-мишларни инкор қиладиган янги маълумот эълон қилинди.

Нашрда ёзилишича, Жанубий Корея технология гигантининг навбатдаги флагманига 2К форматидаги экран ўрнатилади. Бироқ Super AMOLED-панель бошқа материаллардан тайёрланади ва PenTile схемаси ўрнига RGB тизими билан кучайтирилади. Ушбу инновация қувват сарфини сезиларли даражада камайтириши ёзилмоқда. Galaxy S7 edge моделидаги PenTile схемасида 7 372 800 та нуқта мавжуд, RGB тизимидаги Galaxy S8 моделида эса ушбу кўрсаткич 11 059 200 тани ташкил қилади (аниқлик даражаси 2560 x 1440 пиксель)

Шунингдек, экран деярли олд панелнинг ҳамма қисмини эгаллаши ҳамда анъанавий Home тугмаси дисплейнинг ўзига интеграцияланиши ҳақида хабар берилган.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!