LG’нинг навбатдаги флагмани сувдан ҳимояланиши мумкин

LG’нинг навбатдаги флагмани сувдан ҳимояланиши мумкин

Жанубий Кореянинг LG компанияси жаҳон смартфон бозорининг бошқа етакчиларига қараганда турли инновацияларни мобил қурилмага татбиқ этишдан чўчимайди. Шунинг учун бўлса керак, фирманинг баъзи смартфонлари истеъмолчилар томонидан яхши кутиб олинса, баъзи қурилмалари эса кўпчиликнинг эътиборини қозонмайди. Жумладан, компаниянинг сўнгги флагмани бўлган LG G5 модели ишлаб чиқарувчига 67 млн доллар зарар келтирди.

Эндиликда фирма бошқалардан ажралиб турадиган флагман яратиш фикридан бироз чекинган кўринади. Сабаби ҳозиргача LG’нинг навбатдаги флагмани ҳақида ҳали етарли тафсилотлар эълон қилинмади. Аммо шундай бўлса-да, тармоқдаги нашрларда баъзи миш-мишлар пайдо бўлмоқда. Масалан, куни кеча IXBT нашрида ёзилган хабарга кўра, янги флагман Samsung компаниясининг флагманлари каби сув киришдидан ҳимояланиши мумкин. Бундан ташқари, LG G6 симсиз зарядлаш технологиясига эга бўлади ҳамда  LG Pay тўлов тизими ишлайдиган илк смартфонга айланади. Ҳозирча янги флагман ҳақида мавжуд тафсилотлар шундан иборат.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!