Horus – кўзи ожизларга ҳаракатланишга ёрдам берадиган гаджет

Horus – кўзи ожизларга ҳаракатланишга ёрдам берадиган гаджет

Интернет буюмларга тегишли гаджетлар нафақат турли кўнгилочар мақсадларда хизмат қилади, балки имконияти чекланган одамларнинг ҳаётини ҳам енгиллаштиришга ёрдам беради. Мисол учун, швейцариялик мутахассислар томонидан асос солинган Eyra стартапи ўтган ноябрь ойининг бошида Horus номли кўзи ожизларга ҳаракатланишда кўмаклашадиган гаджетни тақдим қилган эди. 4PDA сайтининг ёзишича, яқинда стартап TechCrunch Disrupt тадбирида ушбу гаджетдан реал шароитларда қандай фойдаланишни ҳам кўрсатиб берган.

Гаджет NVIDIA Tegra K1 базасида яратилган электроблок, иккита Full HD камерали бош модули ва махсус наушниклардан таркиб топган. Камера атрофдаги предметларни аниқлаб, наушник орқали фойдаланувчига хабар беради. Кучли аниқлаш алгоритмлари фойдаланувчининг олдида мавжуд бўлган объектларни танишга ёрдам беради.

Ҳозирда Horus бета-синов босқичидан ўтмоқда, яқин орада эса ундан барча хоҳловчилар фойдаланиши мумкин бўлади. Бироқ гаджетнинг нархи жуда баланд (1500-2000 евро), аммо кейинги босқичларда унинг арзонлашиши маълум қилинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!