NVIDIA CES 2017 кўргазмасида янги Shield консолини кўрсатиши мумкин

NVIDIA CES 2017 кўргазмасида янги Shield консолини кўрсатиши мумкин

NVIDIA Shield приставкаси 2015 йилда илк маротаба намойиш қилинган эди. Гаджет унча-мунча мобил қурилмалардан тезроқ ишлайдиган SoC Tegra X1 базасида фаолият кўрсатади, шу боис унинг самарадорлиги анча юқоридир. Ҳатто мазкур процессор сўнгги кунларда тақдим этилган SoC Snapdragon 835 чипидан ҳам тезроқ ишлаши GFXBench T-Rex ресурсида қайд этилган.

Бироқ номаълум сабаблар туфайли NVIDIA компанияси жорий йилда мазкур гаджетнинг давомчисини чиқармади. Эндигина кўпчилик мутахассислар фирма ушбу приставкадан воз кечганлигини тахмин қилаётганда, 2017 йилнинг январ ойида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида NVIDIA унинг янги версиясини намойиш қилиши ҳақида хабарлар эълон қилинди. Бу ҳақда Slashgear нашри хабар бермоқда.

Ҳозирча гаджетнинг техник параметрлари ҳақида маълумот йўқ. Бироқ янги консоль MIMO стандартидаги Wi-Fi 802.11ac модули, 4К контент қўллови, Wi-Fi Direct ва Bluetooth LE интерфейсларига эга бўлиши тахмин қилинмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!