iPhone 7s ва iPhone 7s Plus ҳақида илк тафсилотлар пайдо бўлди

iPhone 7s ва iPhone 7s Plus ҳақида илк тафсилотлар пайдо бўлди

Apple компанияси келгуси йилда жорий iPhone 7 ва iPhone 7 Plus моделларининг такомиллашган версияси бўлган iPhone 7S ва iPhone 7S Plus смартфонлари тақдим этади, деб ёзмоқда Япониянинг Mac Otakara блоги тайванлик ишлаб чиқарувчилар ахборотига таяниб.

Манбанинг қайд этишича, янги iPhone 7S ва iPhone 7S Plus моделларининг дизайни охирги флагманларга ўхшаш бўлади, улар бир кристалли Apple A11 процессорида ишлайди. Шу билан бирга, Black, Jet Black, Gold, Rose Gold ва Silver ранглар қаторига қизил рангли (Red) корпус ҳам қўшилиши маълум қилинган.

Ҳозирча янги смартфонларнинг бошқа техник хусусиятларига аниқлик киритилмаган. Бироқ баъзи нашрларда улар ойнаванд корпус, симсиз зарядлаш технологияси ва бир қатор қўшимча функцияларга эга бўлиши тахмин қилинмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.