Конституция кунига бағишлаб Beeline Ўзбекистоннинг архитектура ёдгорликлари бўйича виртуал йўлнома яратди

Конституция кунига бағишлаб Beeline Ўзбекистоннинг архитектура ёдгорликлари бўйича виртуал йўлнома яратди

Beeline алоқа оператори Play Market‘да янги мобиль иловаси ишга туширилгани ҳақида хабар беради. “Beeline Guide” Ўзбекистоннинг асосий ёдгорликларининг ноёб 3D-панорамалари коллекциясини виртуал ҳақиқийлик тизимида томоша қилиш имконини беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Aбдуразаков шундай деди: “”Beeline Guide” Ўзбекистоннинг тарихий обидаларини – ўрта аср меъморлиги дурдоналари ва замонавий архитектура наъмуналарининг гўзаллиги ва хилма-хиллигини бутун дунёга кўрсатишга мўлжалланган иловадир. VR формати махсус кўзойнак ёрдамида фойдаланувчини ҳақиқий шарқ эртаги муҳитига бутунлай шўнғишига имкон беради. Ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги аудиогид Ўзбекистон тарихининг янги қирраларини очишда ёрдам беради. Ушбу ноёб илованинг ишга туширилиши – Констутуция Кунида республикамизга бағишланган совғамиздир”.

Шарқ дурдонасининг асосий ёдгорликларининг ноёб 3D-панорамалари Темурийлар ренессанси давридан қадимий Осиё шаҳарларининг маданий ёришиш даврига фойдаланувчиларни ўтказиб қўяди. Хиванинг улуғвор минораларини, Самарқанднинг улкан мадрасаларини, Бухоронинг қадимий масжидларини ва Тошкентнинг замонавий кўринишларини “Beeline Guide” иловаси ёрдамида янгича тамоша қилиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!