Chrome 56 хавфли сайтлар ҳақида огоҳлантиради

Chrome 56 хавфли сайтлар ҳақида огоҳлантиради

Бундан бир неча ой илгари интернет тармоғидаги нашрларда Google HTTP протоколи орқали банк карталарининг маълумотлари ва паролларни узатишга хизмат қиладиган хавфли сайтлар билан курашиши ҳақида турли хабарлар тарқалган эди. 9to5google сайтининг ёзишича, Google компанияси яқинда айнан юқоридаги механизмга эга Chrome 56 браузерининг бета-версиясини чиқарган. Эндиликда HTTP протоколидан фойдаланадиган ва шахсий маълумотларни узатадиган сайтлар манзилининг олдида “Not Secure” (“Хавфсиз эмас”) ёзуви кўрсатилади. Кейинчалик бу функция “Инкогнито” режимида ҳам ишлаши маълум қилинган.

Кейинчалик ушбу механизм барча сайтларда ишлашни бошлайди ва хавф тўғрисидаги хабар қуйидаги кўринишда бўлади:

Шунингдек, Chrome 56 Bluetooth-қурилмалар билан ўзаро алоқа қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам тахминлар мавжуд.

Браузернинг ушбу версияси 6 ҳафтадан кейин чиқарилиши маълум қилинган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!