Samsung Galaxy S8 смартфонида 3,5 миллиметрли аудиослот бўлмайди

Samsung Galaxy S8 смартфонида 3,5 миллиметрли аудиослот бўлмайди

Сўнгги пайтларда Samsung Galaxy S8 ҳақида бир қатор тафсилотлар маълум қилинмоқда. Жумладан, бундан бир неча аввал моделнинг 2К экранга эга бўлиши ва унда анъанавий Home тугмасидан воз кечилиши борасида хабар ёзган эдик.

Яқинда GSM Arena сайтида юқоридагилардан ҳам қизиқ маълумот пайдо бўлди. Гап шундаки, Жанубий Корея компаниясининг навбатдаги флагманида ҳам худди iPhone 7 сингари 3,5 миллиметрли аудиослот мавжуд бўлмайди. Бунинг ўрнига моделда USB Type-C слоти кўзда тутилади. Бу дегани телефонга наушникни улаш учун фойдаланувчи махсус адаптерни ишлатиши керак бўлади. 3,5 миллиметрли аудиослот қурилмадан олиб ташлаш нафақат уни юпқароқ қилишга, балки сиғими каттароқ батарея ўрнатишга ҳам имкон беради.

Айтишларича, Samsung Galaxy S8 Harman томонидан тайёрланган стереодинамиклар билан жиҳозланар экан. Агар ушбу хабар рост бўлиб чиқса, модель анча сифатли аудио даражасига эга бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!