Super Mario Run ўйини App Store’да пайдо бўлди

Изоҳ

Аввалроқ сайтимизда афсонавий Super Mario Run ўйинининг iOS платформасига мўлжалланган иловаси 15 декабр санасида чиқарилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Бугун ўйиннинг узоқ кутилган релизи бўлиб ўтди. Чиндан ҳам Super Mario Run ўйинининг iOS платформасига мўлжалланган иловаси App Store дўконига юкланди. Ҳозирча ўйин Metacritic ресурсида ўз рейтингини қайд этмаган бўлса-да, мутахассислар у Nintendo компаниясининг яна бир оламшумул лойиҳаси – PokemonGo муваффақиятини такрорлашига шубҳа қилишмаяпти. Аввалроқ мазкур ўйин доимий интернет уланишини талаб қилиши ҳақида маълумот берилган эди.

Ўйиннинг Android иловаси 2017 йилнинг биринчи чорагида чиқарилади.

Super Mario Run ўйинини қуйидаги ҳавола бўйича ўтиб юклаш олиш мумкин.

Эслатма: баъзи мамлакатлардаги App Store дўконига ўйин кечроқ юкланиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг