Chuwi шу ойнинг сўнгида LapBook 14.1 ноутбукини тақдим қилади
Хитойнинг Chuwi компанияси декабрь ойи охирида LapBook 14.1 ноутбукини намойиш қилади, деб ёзмоқда China-Review нашри компания матбуот хизматига таяниб.
Қурилма тўрт ядроли Apollo Lake авлодидаги частотаси 2.2 ГГц бўлган Intel Celeron N3450 процессори билан жиҳозланади. Кэш хотирасининг сиғими – 2 МБ. Intel HD Graphics 500 графикаси кўзда тутилган.
Chuwi LapBook 14.1 модели 4 ГБ оператив хотира (DDR3 RAM) ва 64 ГБ eMMC форматидаги доимий хотирага эга бўлади. Батареясининг сиғими – 9000 мА/соат (литий-полимер). Икки диапазонли Wi-Fi алоқаси ва тўлиқ форматли USB портларини қўллаб-қувватлайди.
Ноутбук Windows 10 Redstone платформасида ишлайди. Оғирлиги 1316 грамм. Ҳозирча моделнинг аниқ нархи маълум қилинмаган. Бироқ у тахминан 300 доллар нархида сотувга чиқарилиши айтилмоқда.