LG компанияси LG G Pad III 10.1 планшетини анонсга тайёрламоқда

Изоҳ

Жанубий Кореянинг LG компанияси тез орада LG G Pad III 10.1 планшети намойиш қилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Phone Arena сайти. Ушбу моделнинг саккиз дюймли экран билан жиҳозланган версияси шу йилнинг баҳорида сотувга чиқарилган эди. Бироқ планшетнинг 10 дюймли версияси ҳали-ҳануз фойдаланувчилар томонидан кутилаётган эди.

Куни кеча интернет тармоғидаги технология сайтларида ўн дюймли экран ўрнатиладиган LG G Pad III 10.1 планшетининг суратлари пайдо бўлди. Демак, планшетнинг тақдимотига ҳам узоқ вақт қолмаган.

Расмлардан кўриниб турганидек, ушбу моделда LG планшетларига хос дизайн ўзгарган. Планшет подставка ва стереодинамикларга (тахмин) эга. Унга Full HD аниқлигидаги экран ва LTE модем ўрнатилгани маълум қилинган. Ҳозирча бошқа техник кўрсаткичлар ва планшет нархига аниқлик киритилмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг