13 МПли селфикамера билан жиҳозланган HTC X10 келгуси ойда тақдим этилади

13 МПли селфикамера билан жиҳозланган HTC X10 келгуси ойда тақдим этилади

Тайваннинг HTC компанияси 2017 йилнинг январь ойида 13 МПли оптик стабилизация функциясига эга бўлган селфикамера билан жиҳозланган HTC X10 смартфонини намойиш қилади, деб ёзмоқда Smartphone нашри. Ушбу модель аввалроқ сотувга чиқарилган HTC X9 қурилмасининг давомчиси ҳисобланади.

Манбада қайд этилишича, моделга 5,5 дюймли Full HD форматидаги экран, частотаси 2 ГГц бўлган MediaTek Helio P10 процессори ва 3 ГБ тезкор хотира ўрнатилади. Бироқ янги қурилманинг инновацион селфикамераси унинг энг муҳим афзалликларидан бўлиши айтилмоқда.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда 288 долларни ташкил қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!