Epson ихчам мини-компьютерни сотувга чиқаради

Изоҳ

Epson фирмаси 0,74 литр сиғимли корпусда ишланган Epson Endeavor ST20E номли мини-компьютерни намойиш қилди, деб хабар бермоқда PHP нашри.

Epson Endeavor ST20E қурилмаси 615 доллар атрофида сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Гаджетнинг ўлчамлари — 150 х 150 х 33 мм. Унга пассив режимда совутиладиган  CPU Intel Celeron N3160 процессори ўрнатилган, 2 ГБдан 8 Гбгача оператив хотира жойлаш имконияти мавжуд. Файлларни сақлаш учун 500 ГБли HDD ёки 1 ТБли SSD-тўплагичдан фойдаланиш мумкин.

Гаджетни дискретли 3D-карта кўзда тутилмаган. Gigabit Ethernet, USB 3.0 (x4), USB 2.0, HDMI ва VGA интерфейсларини қўллаб-қувватлайди. Мини-компьютерга Windows 10, Windows 8.1 ва ҳатто Windows 7 операцион тизимларини ўрнатиш мумкин.

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг