Doogee Y6 Max – стереоскопик экранли арзон смартфон

Doogee Y6 Max – стереоскопик экранли арзон смартфон

Хитойнинг Doogee компанияси тез кунда 6,5 дюймли стереоскопик дисплей билан жиҳозланган смартфонни сотувга чиқаради, деб хабар бермоқда IXBT нашри.

Смартфон дисплейи Full HD аниқлигида бўлади.. Doogee Y6 Max Хитойда 170 доллар нархида сотувга чиқарилади.

Унга бир кристалли Mediatek MT6750T процессори, 3 Гб тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Аккумуляторининг сиғими 3400 мА/соат. Samsung S5K3L8 сенсори билан жиҳозланган асосий камера аниқлиги 13 МПни (фазали автофокус билан) ташкил қилади. Шунингдек, кенг бурчакли (83°) селфикамера ҳам кўзда тутилган.

Модель 13 январдан бошлаб дўконларга етказилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.