Acer Aspire C22 ва C24 моноблоклари қалинлиги 8 миллиметрни ташкил этади

Изоҳ йўқ

Кейинги ойнинг бошида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасини кутиб ўтирмасдан, Acer компанияси Aspire C22 ва C24 моноблокларини намойиш қилди. Уларга 21,5 ва 23,8 дюймли Full HD экран ўрнатилган. Ҳар иккала модель жуда юпқа корпус билан фарқланади (юқори қисмининг қалинлиги 8 мм).

4PDA нашрининг ёзишича, компьютерларда 1 МПли веб-камера камера, Bluetooth 4.0 LE ва Wi-Fi 802.11ac интерфейслари, шунингдек, USB 3.0 ва USB 2.0 портлари кўзда тутилган. Овоз созланган динамиклардан чиқарилади.

Aspire C22 тўрт ядроли Intel Celeron J3160 процессори, 4 ГБ DDR3L хотира билан жиҳозланган. Aspire C24 эса 2 ядроли Intel Core i3-6100U Skylake процессорида ишлайди, оператив хотира сиғими 8 ГБга тенг.

Acer Aspire C22 ва C24 моноблоклари 450 ва 700 доллар нархида АҚШда сотувга чиқарилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE