Хитой валютасининг қадрсизланиши смартфонлар нархини ошириши мумкин

Хитой валютасининг қадрсизланиши смартфонлар нархини ошириши мумкин

Хитой валютаси юаннинг АҚШ долларига нисбатан курси жорий йилда 6,5 юандан 7 юангача тушиб кетди. Мазкур валютанинг кейинги кучсизланиши смартфонлар (бошқа маҳсулотларнинг ҳам) нархига жиддий таъсир қилиши мумкин, деб ёзмоқда IXBT сайти.

Нашрнинг маълум қилишича, ҳатто Хитойнинг ўзида ишлаб чиқариладиган смартфонларга қарашли эҳтиёт қисмлар ва бошқа зарурий компонентлар четдан харид қилинади, тўлов эса АҚШ долларида амалга оширилади. Шунинг учун юаннинг қадрсизланиши табиий равишда мамлакатда тайёрланадиган маҳсулотлар нархининг ошишига олиб келади.

Хитойдаги йирик смартфон ишлаб чиқарувчилар кейинги йилда қурилмаларнинг нархи кўтарилиши ҳақида буюртмачиларни ҳозирданоқ огоҳлантирмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!