Жазоирда интернет қарамлигидан даволовчи клиника очилди

Жазоирда интернет қарамлигидан даволовчи клиника очилди

Жазоирнинг Константин шаҳрида жойлашган Бахир Ментури клиникасида интернет қарамлигидан азият чекаётган одамлар учун мамлакатдаги илк реабилитация дастури ишлаб чиқилди, деб ёзмоқда TechCult сайти.

Клиника ижтимоий тармоқларнинг конпульсив фойдаланувчиларига алоҳида эътибор қаратади. Клиника жорий йилнинг май ойида очилганига қарамасдан, ҳозиргача бундай “касаллик” билан унга 15-40 ёш оралиғидаги 100 нафардан ортиқ одам мурожаат қилган. Энг оғир ҳолатларда баъзи беморлар ҳатто овқатланиш ва ювиниш учун ҳам интернетдан узила олмаганлар. Шифокорлар кенг тарқалган асоратлар сифатида бош ва бел оғриқларини алоҳида қайд этишган.

Клиника нафақат терапия билан шуғулланади, балки ижтимоий таълим кампанияларини ҳам ўтказиб боради. 24 ёшдан кичик бўлган фақат 25% ёшларгина иш таъминланган ушбу давлатда, ўсмирлар йиғиладиган интернет-кафелар муаммони янада кучайтиришга сабаб бўлмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!