Ноодатий дизайнга эга Gionee M2017 расман намойиш этилди

Ноодатий дизайнга эга Gionee M2017 расман намойиш этилди

Кеча Хитойнинг Gionee компанияси ноодатий дизайнда ишланган M2017 моделини расман тақдим қилди, деб хабар бермоқда China-Review сайти.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, модель премиум кўринишга эга, корпус тери ва металлдан тайёрланган. Қурилманинг нархи 1000 АҚШ атрофида бўлиши айтилмоқда.

Моделга ён экранли 5,7 дюймли AMOLED экран (1440х2560), саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 653 процессори ва 6 ГБ оператив хотира ўрнатилган. Доимий хотиранинг сиғими 128 ГБ. Қурилма 12 ва 13 МПли қўш камера билан жиҳозланган, диафрагма  f/1.7 бўлиб, бу кўрсаткич нисбатан сифатли тасвирларни суратга олиш имкониятини беради. Олд камера аниқлиги 8 МП. Моделда USB Type-C слоти кўзда тутилган.

Батарея сиғими 7000 мА/соат, қурилма суҳбат режимида 30 соатгача ишлаши мумкин.

Ҳозирча моделнинг қачон сотувга чиқиши номаълум.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!