Elephone кучли MGCool Explorer 2 экшн-камерасини анонсга тайёрлаяпти

Elephone кучли MGCool Explorer 2 экшн-камерасини анонсга тайёрлаяпти

Elephone компанияси тез орада MGCool Explorer 2 номли замонавий техник параметрларга эга экшн-камерани тақдим этиши кутилмоқда.

Gizmo-China  сайтининг маълум қилишича, камера 2 дюймли сенсорли дислпей, овозли бошқарув ва GPS модули билан жиҳозланади, 4К форматида видеолар ёзиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, камера H.265 (HEVC) стандарти бўйича файлларни зичлаш технологиясига эгалиги ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган. Ушбу стандарт юқори аниқликдаги видеоларни нисбатан кичик ҳажли файлларда сақлаш имкониятини беради.

H.265 (HEVC) формати 2013 йилда яратилган, ундан қисман GoPro Hero5 камерасида ҳам фойдаланилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!