Таҳлил: 2016 йилда мобил ўйинлардан олинган даромад юқори бўлди

Таҳлил: 2016 йилда мобил ўйинлардан олинган даромад юқори бўлди

Ferra нашрининг SuperData Research компаниясининг таҳлилларига асосланиб хабар беришича, 2016 йилда мобил ўйинлардан олинган даромад аввалги йилларга қараганда бир неча баравар юқори бўлган ва жами 91 млрд долларни ташкил қилган.

Таҳлилларга кўра, бир ойда мобил ўйин учун вақт сарфлайдиган аудитория 2,6 млрд кишидан иборат бўлган ва уларнинг асосий қисми Осиё ва Тинч океан минтақасида жойлашган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келган.

SuperData Research мутахассисларининг қайд этишича, келгуси уч йил давомида ушбу соҳадан келадиган даромад фақат кўпайиб боради, параллел равишда мобил ўйинларнинг сифати ҳам ажратилган сармоялар ҳисобига ошиши кутилмоқда. Келгуси йилларда Pokemon GO, Clash of Clans ва Super Mario Run лойиҳалари даражасидаги кўплаб мобил ўйинлар пайдо бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.