Oculus нигоҳни кузатувчи технология яратаётган The Eye Tribe стартапини сотиб олди

Изоҳ

Facebook таркибига кирувчи Oculus компанияси кўз нигоҳнини кузатадиган технологияни ишлаб чиқаётган The Eye Tribe стартапини ўз тасарруфига ўтказди, деб хабар бермоқда Tech Crunch сайти.

Бундай технологиядан  Oculus янги авлоддаги виртуаллик реаллик гарнитураларида фойдаланиши тахмин қилинмоқда. The Eye Tribe стартапига тегишли нигоҳни кузатадиган функциялар келажакда компьютерга уланмасдан ишлайдиган VR гарнитураларни тайёрлаш имкониятини беради. Бу эса, ўз навбатида, виртуал реаллик гаджетларининг оммалашувига хизмат қилади.

Ҳозирча келишувнинг қиймати маълум қилинмаган. Бироқ шу нарса аниқки, Facebook учун стартапни ҳарид қилиш қимматга тушмаган.

Terabayt.uz хабарларини Телеграмда кузатиб боринг: @terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Муҳокамага қўшилинг