Samsung Galaxy S8 ўрамида симсиз наушниклар кўзда тутилади

1 изоҳ

Симли наушникларнинг замони тугаётганга ўхшайди. 2016 йилнинг сентябрь ойида Apple компанияси смартфондаги анъанавий 3,5 миллиметрли наушник слотидан воз кечган илк йирик ишлаб чиқарувчига айланди. Унинг ортидан бошқа вендорлар ҳам аста-секин шу йўналишда кетишмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда келгуси йилнинг тахминан биринчи чорагида тақдим этиладиган Samsung Galaxy S8 флагманида ҳам бундай наушник слоти бўлмайди, бунинг ўрнига компания ушбу смартфон ўрамида симсиз наушникларни кўзда тутиши кутилмоқда, деб ёзмоқда 3D News.

Ҳозирча наушникларнинг дизайнига оид маълумотлар ошкор қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Samsung жорий йилда Gear IconX симсиз наушникларини сотувга чиқарган эди. Технология гигантида бу борада зарур тажриба мавжуд.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Мақола бўйича муҳокама

  1. Nuri says:

    Хабарларга гап йук. Факат коинот хакидаги янгиликларни хам езсангиз хурсанд булардик ва у булим кора фонда болса худди коинотда юргандек хис килардик узимизни. Ман Чимкенттанман. Сизга рахмат.

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE